25

COVID-19: Олимлар ташхис қўйишнинг ноодатий йўлини топди

ДУНЁ 11.07.2020, 11:21
2199
COVID-19: Олимлар ташхис қўйишнинг ноодатий йўлини топди

Бир гуруҳ олимлар коронавирусни овоз бўйича ҳам аниқлаш усулини топишди. Улар ушбу тадқиқот натижаларини IEEE Open Journal of Engineering in Medicine and Biology журналида эълон қилишди.

Мақолада таъкидланишича, инсоннинг сўзлаши ва овози кўп ҳолларда нафас олиш аппаратларига боғлиқ ва агар масалан, ўпкада қандайдир муаммо пайдо бўлса, у инсон гаплашаётганда ўз аксини кўрсатади.

Тадқиқот пайтида олимлар коронавирусга чалинган лекин касаллик симптомларсиз кечаётган машҳур кишиларнинг овоз ёзувларидан фойдаланишди. Уларнинг инфекция юқтиргунгача ва юқтиргандан кейинги овозлари таҳлил қилинди.

Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, коронавирусга чалинганда товушларнинг турли-туманлиги сезиларли равишда камаяр экан. Таъкидланишича, ушбу камайиш нафас олиш билан боғлиқ овоз табиатига таъсир қилади.

Олимларнинг маълум қилишича, тадқиқотлар ҳозирча биринчи босқичда турибди ва атиги беш кишининг овоз намуналари текширилган. Якуний натижага келиш учун тадқиқот ишлари ҳали давом этиши керак, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91