1

Тожикистонда пандемия туфайли қийналиб қолган аҳолига бир марталик ёрдам пули берилади

ДУНЁ 11.07.2020, 18:57
Тожикистонда пандемия туфайли қийналиб қолган аҳолига бир марталик ёрдам пули берилади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 11 июль куни мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ижтимоий заиф аҳоли қатламига бир марталик ёрдам пулини ажратиш тўғрисида қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди. 

Унга кўра, 1 августга қадар мамлакатда пандемия туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ижтимоий заиф аҳоли қатламини ва эҳтиёжманд оилалар рўйхати тасдиқланиб, уларга энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (40 доллар атрофида) бир марталик ёрдам пули ажратиш кўзда тутилган.

Эмомали Раҳмон мамлакатнинг «Амонатбонк» банкига тасдиқланган эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати бўйича уларга ёрдам пулини банк карталарига ташлаб беришни, агар карталари бўлмаган тақдирда, нақд бериш топшириғини берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1