1

Ўзбекистон халқ ҳофизларидан бири вафот этди

МАДАНИЯТ 11.07.2020, 21:26
Ўзбекистон халқ ҳофизларидан бири вафот этди

Ўзбекистон халқ ҳофизи, профессор  Маҳмуджон Тожибоев бугун, 11 июль куни вафот этгани хабар қилинди. 

Маҳмуджон Тожибоев  Ғозиевич 1957 йил 25 ноябрда Қува туманида туғилган. Хонанда ва созанда (танбур, сато), Ўзбекистон халқ ҳофизи (2000). Тошкент консерваториясини тугатган (1984). 

Қўшиқ айтишни дастлаб Э.Маматов, Ғ.Ҳожиқуловдан, кейинчалик ҳофизлик анъаналарини О.Отахонов, О.Алимахсумов, О.Ҳотамов., О.Алимахсумов ва Ф.Мамадалиевдан ўзлаштирган, созандалик сирларини. Т. Алиматовдан ўрганган. 

Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли яккахони (1984 йилдан), Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти (2000).

Маҳмуджон Тожибоев ижро усули вазминлиги, лирикага мойиллиги, овоз ва чолғу мутаносиблиги билан ажралиб турар эди. 

Марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1