1

Икки нафар шифокорга вафотидан кейин "Меҳнат Қаҳрамони" унвони берилди

ДУНЁ 13.07.2020, 12:38
Икки нафар шифокорга вафотидан кейин "Меҳнат Қаҳрамони" унвони берилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев пандемия даврида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида вафот этган икки нафар шифокорга унвон берди. 

Улардан бири  Кокшетау шаҳар кўп тармоқли шифохонаси бўлинма мудири Олег Исаев бўлса, иккинчиси Ақтўбе вилоят клиник юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Калихан Козбагаровдир. 

Марҳум врачлар Қозоғистон Республикаси олдидаги буюк хизматлари, хизмат бурчини бажараётганда кўрсатган фидокорлиги учун "Олтин юлдуз"  махсус алоҳида белгиси ва "Отан" ордени билан биргаликда "Қазақстанның Еңбек Ері"  олий унвони билан мукофотланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1