АсосийDunyo

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси синовлари Саудия Арабистонида ўтказилади

'Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси синовлари Саудия Арабистонида ўтказилади'ning rasmi

Россияда CОVID-19 вакцинасининг одамларда ўтказилган синовлари муваффақиятли ўтди. Бир неча ой давом этган ушбу жараён шу ҳафта ўз якунига етди ва унда 38 киши қатнашди.

Ҳозирда ушбу вакцина 100 киши билан иккинчи марта синовдан ўтказилмоқда. Эндиликда руслар текширувларнинг учинчи босқичини Саудия Арабистонида ўтказишни режалаштиришмоқда.

Россия инвестиция фонди бош директори Кирил Димитриевнинг сўзларига кўра, коронавирус вакцинасининг минглаб одамлар устида ўтказиладиган учинчи босқичи Саудия Қироллигида ўтказилиши мумкин. Ушбу жараён август ойида бошланиши кутилмоқда.

“Саудия аллақачон коронавирусни даволаш учун биз ишлаб чиқарган авифавир дорисини сотиб олди. Биз Қироллик билан нафақат вакцинамизни синовлардан ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз, балки вакцинани Саудияда ишлаб чиқаришни ҳам муҳокама қиляпмиз” дейди Дмитриев 16 июль куни.

Россия инвестиция фонди ва Саудия бир қанча инвестиция лойиҳаларида ҳамкорлик қилиб келишмоқда. Дмитриев икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мақтар экан Саудия-Россия шериклигини дунё мамлакатлари ўртасидаги яхши алоқаларга намуна бўлишини таъкидлади.

“Биз Саудияни ўзимизнинг муҳим шеригимиз деб ҳисоблаймиз ва ишонамизки, вакцина ишлаб чиқариш борасида жуда яхши ҳамкорликни йўлга қўямиз” дейди Дмитриев.

Россияда яратилган вакцина августдан бошлаб одамларга етказиб берилиши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, бу дунёдаги коронавирусга қарши илк вакцина бўлади. Руслар вакцинани шу йилнинг охиригача 30 миллион дозада Россия ҳудудида, яна 170 миллион дозада бошқа мамлакатларда ишлаб чиқаришни режалаштиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар