Габон бош вазири лавозимини биринчи марта аёл киши - Роуз Кристиан Рапонда эгаллади.
Пайшанба куни Роуз Кристиан Рапонда президентнинг тегишли фармони билан мамлакат бош вазири бўлди.
Бунгача у ҳозирги ҳукуматнинг мудофаа вазири бўлган эди, унгача эса у Габон пойтахти Либревил шаҳри мэри бўлган.






