1

Энди коронавирус беморларини даволаётган тиббиёт ходимларига 14 кунлик иш хақи жойида тўланади

СИЁСАТ 20.07.2020, 11:28
Энди коронавирус беморларини даволаётган тиббиёт ходимларига 14 кунлик иш хақи жойида тўланади

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилига бағишлаган йиғилиш ўтказмоқда. 

Унда давлат раҳбарининг маълум қилишича, бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади.

Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19га  шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.

 Коронавирусли беморлар учун ажратилган шифохоналарга қўшимча 285 дона ўпка сунъий вентиляцияси аппарати, 155 дона ўпкани ёрдамчи нафас олдириш ускунаси, 140 дона кислород концентратори, 200 та функционал ётоқлар билан таъминланди, дея қайд этилди йиғилишда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1