«Умид» космик зонди H-IIA ракета-ташувчида Япониянинг Танегасима оролидан коинотга учирилди. Бу зондни Бирлашган Араб Амирликлари муҳандислари яратган. БАА илк бор Марсга зонд учирди. Бу ҳақда bbc.сом хабар берди.
Парвозга БАА вақти билан 20 июль соат 01:58 да старт берилган.
Кейинчалик Зонд ракета-ташувчидан муваффақиятли ажралган. Мутахассислар аппаратдан аллақачон дастлабки сигналларни ола бошлаганини айтишмоқда.
Даставвал амирлик олимлар «Ал-Амал» деб номланган ушбу космик зондни учиришни 15 июлга мўлжаллаган эди. Бироқ Япония оролида об-ҳавонинг ёмонлашгани сабаб парвоз бир неча бор орқага сурилди.
Амирлик ҳукумати таъкидлаётган Марсга уюштирилган илк араб миссияси, тўлалигича араб олимлари ва муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган. Режага кўра, зонд Қизил сайёрага 2021 йилда етиб боради.






