1

“Ўзбекнефтгаз” Тошкентда янги дизайн ва қўшимча хизматлар кўрсатувчи АЁҚСни ишга туширди

ИҚТИСОДИЁТ 23.07.2020, 17:34
“Ўзбекнефтгаз” Тошкентда янги дизайн ва қўшимча хизматлар кўрсатувчи АЁҚСни ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолитини яхшилаш, аҳолига нефт ва газ соҳасида қулайликлар яратиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Жорий йилнинг 16 июль куни давлатимиз раҳбарига, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берилди.

Аҳолига қулайлик яратиш, истеъмолчилар учун замон талабларига мос хизмат кўрсатиш ва берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги автомобилларга ёқилғи қўйиш станциялари (АЁҚС) фаолияти тубдан ўзгартирилди.
Аҳолини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш тури ва сифатини ошириш, истеъмолчиларга бошқа қулайликлар яратиш мақсадида, Тошкентда илк бор янги дизайндаги, барча қулайликларга эга АЁҚС ишга туширилди.


Замонавий АЁҚСнинг очилиши маросимида иштирок этган Меҳриддин Абдуллаев станцияга кириб келган автомобиль эгаларига фақатгина ёқилғи қуйиш орқали хизмат кўрсатиш билан чегараланиш бугунги кун талабига умуман жавоб бермаслигини таъкидлаб, аҳолига бу турдаги хизмат билан бирга бошқа хизмат турларини кенгайтириш кераклигини ҳам таъкидлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси томонидан “UNG Petro” раҳбари Мирзоҳид Мусаевга тўлиқ карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш ташкил қилиш, хизмат кўрсатишда узилиш бўлмаслигини таъминлаш, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтида хушмуомала бўлиш каби вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, маҳсулотлар сифатини доимо назорат қилиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ишчи-ходимлар учун барча шароитларни яратиш борасида топшириқлар берилди. 

Таъкидлаш керакки, бу АЁҚСда истеъмолчи бир вақтнинг ўзида автомобилларга техник кўрсатиш хизматидан ҳам фойдаланиши, автомашинасини ювдириши, техник таъмирлаш ишларини ўтказиши, мотор мойларини алмаштириш ва шу каби хизматлар йўлга қўйилди.

Шу билан биргаликда, автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси, истеъмолчи учун тезликда хизмат кўрсатувчи озиқ-овқат, фаст-фут дўконлари иш бошлади. Бундан ташқари ҳайдовчилар кофе, салқин ичимликлар истеъмол қилиши учун ҳам шароит яратилди.

Қисқа муддатда қуриб қайта ишга туширилган ушбу АЁҚС, жорий йилнинг 21 июль куни “Ўзбекнефтгаз” бренди остида иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан яна 30 та худди шундай АЁҚСлар истеъмолчилар учун фойдаланишга топширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1