Жорий йилнинг 30 июль куни Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларни хотирлаш мақсадида мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Сооронбай Жээнбеков “Биринчи радио”га берган интервьюсида маълум қилди.
“Вақтидан аввал гапиришни истамагандим, аммо шу мавзуга тўхталган эканмиз, маълумот бериш керак деб ҳисоблайман. 31 июль куни биз Қурбон ҳайитни нишонлаймиз. 30 июль эса бутун мамлакат бўйлаб мотам куни деб эълон қилинади. Тегишли фармон қабул қилинади”, дейди Президент.






