Украина футбол ассоциацияси расмий сайтининг хабар беришича, бугун 26 июлда футбол бўйича мамлакат терма жамоаси шифокори Антон Худаев COVID-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ассоциация сайтига таяниб S.ua\ru хабар берди.
Шифокор Худаев 48 ёшда бўлиб, сўнгги кунларда шифохонада сунъий нафас олиш аппаратига уланган бўлиб, коронавируснинг енгил аломатидан даволанаётганди.
Худаев фаолияти мобайнида 20 йилдан ортиқ вақт Харьковнинг “Металлист” жамоасида шифокор бўлиб фаолият олиб борган. 2016 йилдан буён Украина терма жамоаси аъзоларининг саломатлигини назорат этиб келаётганди.






