АсосийDunyo

Коронавирусни бир сонияда аниқлайдиган асбоб яратилди

'Коронавирусни бир сонияда аниқлайдиган асбоб яратилди'ning rasmi

АҚШнинг Колумбия округидаги Жорж Вашингтон университети олимлари беморда коронавирус ёки антитанача излари борлигини шу заҳотиёқ аниқлаб берадиган митти асбоб яратди, деб хабар берди Яндекс.

Мони Заглоул раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи ушбу ихтирога турли кўринишдаги газларга таъсирланадиган қурилмани асос қилиб олишди. У жуда ингичка сим толаларидан иборат бўлиб, усти олтин билан қопланган.

Университетдагиларнинг таъкидлашича, олимлар пандемия бошлангандан кейин мазкур ихтирони бошқа мақсадларда ҳам қўлласа бўлишини тушуниб етишган. Улар 50 минг долларлик грант олиб, коронавирус борлигини аниқлайдиган вариантини ишлаб чиқишга киришишди.

Асбоб юзасига инфекция сезувчи реагент суртилади. Вирус борлигини билгандан кейин у индикатор рангини ўзгартира бошлайди. Уни телефон камераси ёрдамида ҳам расшифровка қилиш мумкин.

Тадқиқотчиларнинг умид билдиришича, келгусида уларнинг ихтироси COVID-19 билан касалланганларнинг маълумотлар базасини яратиш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар