1

Сардоба ва “Маҳаллада дув-дув гап” фильми ўртасидаги ўхшашликни биласизми? (фотофильм)

ЖАМИЯТ 27.07.2020, 15:03
Сардоба ва “Маҳаллада дув-дув гап” фильми ўртасидаги ўхшашликни биласизми? (фотофильм)

Бироз аввал Сардоба фожиасидан биринчи зарар кўрган эски “Қўрғонтепа” МФЙнинг бугунги ҳолати ва аҳоли кечинмаларини ҳавола этган эдик (у ҳаволани ҳам кўришингизни тавсия этамиз). Пресс-туримизнинг навбатдаги манзили тошқиндан яна бир зарар кўрган ҳудуд – Оқ олтин тумани “Саҳоват” МФЙ бўлди. У ердаги шароитларни кўрар эканман, бу ерни МФЙ эмас, ҳатто шаҳарча ҳам эмас, тўкис бир шаҳар деб таърифлашга ҳам тайёр эдим. Қисқа вақтда бунчалик ўзгариш, очиғи унча-мунча кишини ҳайратга солиб қўяди. Бу “кўпиртириш” эмас, фотофильмни кузатиб, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз. Сардобанинг нега “Маҳаллада дув-дув гап” фильмига боғлаганимни эса ушбу фотофильм давомида билиб оласиз...

“Саҳоват” МФЙ Сардоба сув омборидан тахминан 22 км узоқликда бўлишига қарамасдан, тошқиндан жиддий зарар кўрган аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади. Келинг, аввал бу ҳудудлар талафотлари қандай даражада бўлганлигини ўз кўзингиз билан кўринг.

Бугун эса Оқ олтин туманининг 3 та маҳалласидаги 698 та уйда 89 % фоиз қайта таъмирлаш ишлари қилиб бўлинган. “Саҳоват” МФЙнинг таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳридан келган пудратчилар томонидан амалга ошириляпти. Энди “Янги Тошкент” МФЙ, кўчалари эса “Бектемир”, “Сергели” сингари пойтахт туманлари номлари билан аталадиган маҳалла кўриниши бугун тубдан ўзгарган.

Сардоба фожиаси талафотларини бартараф этиш, қайта тиклаш ва қуриш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар томонидан таъмирлаш ишларига 674 та пудратчи, 411 та техника ва 10 839 нафар ишчи жалб қилинган. “Янги Тошкент” МФЙнинг қайта таъмирлаш ишлари 89 % қилинган бўлса, шу ўринда 100% ишлар бажарилган ҳудудларни ҳам санаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: Қорақалпоғистон Республикаси учун ажратилган “Дўстлик” маҳалласидаги 62 та уй, Бухоро вилояти “Юртдош” маҳалласидаги 92 та уй ҳам  100 фоизга таъмирланиб бўлган ва бу уйларга аҳоли кўчиб кирган. Андижон вилояти учун ажратилган “Навбаҳор” маҳалласидаги 132 та уйнинг эса таъмир ишлари 99 фоизга бажарилган.

Фотофильмимиз якунида сарлавҳадаги боғлиқлик ҳақида тўхталмоқчимиз. Эсингизда бўлса, “Маҳаллада дув-дув” гап кинокартинасидаги Меҳринисо ҳола (Лутфихоним Саримсоқова) янги уйга кўчиб кирганида юз ифодасида шукр, мамнуният ва ҳаяжон акс этади. Бугун Сардоба фожиасидан жабр кўрган ҳар бир аёлнинг юз ифодасидан Меҳринисо холанинг ҳисларини сезиш қийин эмас. Аста-секин уйларига қайтаётган қўни-қўшнилар эса ҳудди ўша кинофильмдагидек бир-бирларини янги уйлар билан қутлаб, эски хасратларни ортга ташлаганларининг гувоҳи бўлдик. Ҳар бир юзда мамнуният ва шукр. Биз ҳам эски “Саҳоват” МФЙнинг “Меҳринисо она”ларини аввалгидан ортиқ шароитлари билан қайта таъмирлаб берилган уйлари ва янги ном — “Янги Тошкент” маҳалласи билан қутлаймиз. Уйлар муборак бўлсин! 

Сардорбек Раҳмонқулов 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1