АсосийDunyo

Хитойлик шифокор Хитой расмийлари коронавирус далилларини яширгани ва йўқотилганилигини маълум қилди

'Хитойлик шифокор Хитой расмийлари коронавирус далилларини яширгани ва йўқотилганилигини маълум қилди'ning rasmi

Хитойда коронавируснинг илк ҳолатини ўрганган ва беморларга ташҳис қўйган шифокорнинг билдиришича, мулозимлар илк вирус тарқалишига оид ҳақиқатни яширган бўлиши мумкин.

 Профессор Квок-Юнг Юэннинг таъкидлашича, маҳаллий амалдорлар илк паллалардаги ҳақиқий аҳволни хаспўшлаган. Ухандаги аҳволни текширишда қатнашган шифокорнинг билидиришча, бу борадаги далиллар йўқ қилинган ва юзага келган ҳолатга қарши жавоб чоралари жуда секин кечган.

 "Биз Ухан бозорига борганимизда, у ерда ҳеч нарса кўзга ташланмасди. Чунки бозор аллақачон тозалаб қўйилганди. Айтиш мумкинки, жиноят жойига дахл қилинган ва супермаркет тозаланган эди. Шу боис биз вирус одамларга қаердан юққанини билолмадик " - деган у.

Унинг маълум қилишича, Уханда маҳаллий амалдорлар ҳақиқатни яширишга ҳаракатлар қилган.

 Хусусан, 2019 йилнинг декабрь ойида янги вирус ҳақида ўз ҳамкасбларини огоҳлантиришга интилган хитойлик шифокор жазоланган ва полиция унга жим юришни айтган. Доктор Ли шундан кейин коронавирусни юқтирган ва оламдан ўтганди.

Бироқ Хитой расмийлари коронавирус тарқалган кезда вируснинг хавфлилиги ҳақидаги маълумотларни яширмаганини айтган ва барча айбловларни рад этган.

    Бошқа янгиликлар