Президент Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига қарши кураш бўйича турли мутахассисларни жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди

СИЁСАТ 28.07.2020, 01:14
Президент Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига қарши кураш бўйича турли мутахассисларни жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади.

Давлатимиз раҳбари пандемия шароитида пойтахтдаги спорт мажмуалари негизида ташкил этилаётган тақсимлаш марказлари ва янги клиникаларни тиббий ходимлар билан таъминлаш, коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга мамлакатимиз ҳарбийлари, ҳарбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. 

Жалб қилинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур якка тартибдаги ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1