Қарши шаҳар ҳарбий судининг 28.01.2020 йилдаги ижро варақасига асосан С.Тўйчиевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-1-моддаси 2-қисми “в” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари 13.380.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
С.Тўйчиевнинг яшаш манзили бўйича ижро варақа 18.06.2020 йилда Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юриувига келиб тушган бўлиб, ижро иши юритуви қўзғатилган.
Карантинли вазият сабабли ижро ҳужжати бўйича қарздор С.Тўйчиев Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимига таклиф этилмасдан, ижро ҳужжатида белгиланган жиноий жаримани онлайн махсус хизматлар орқали тўлаши, ижро ҳужжатини ижросини ўз вақтида таъминламаганликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.
МИБнинг Даракчига маълум қилишича, 21.07.2020 йилда қарздор С.Тўйчиев томонидан 13 млн. 380 минг сўм жиноий жарима суммаси электрон тарзда тўлаб берилди ва шу тарзда ижро ҳужжати қонунда белгиланган муддатда тамомланиши таъминланди.






