Ота-оналар ўзларининг фарзандлари уйда бўлганликлари сабабли уларда юзага келадиган қийин вазиятлар, стресс ҳолатларини енгиб ўтишларига ўргатишлари лозим.
Бунинг учун ота-оналар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари мақсадга мувофиқ:
Оилангизда қулай, соғлом ва дўстона муҳитни яратинг ва уни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шунга эътибор қилинг, қийин вазиятларда ваҳима кўтаришни хожати йўқ, эсингизда бўлсин “қора чизиқ ҳар доим оқ билан алмаштирилади”. Оила аъзоларининг бир-бирига бўлган самимий муносабати, хотиржамлиги болада ишончли вазиятни барқарорлаштиришда ёрдам бериши мумкин.
Фарзандингиз билан мулоқот қилишда ундаги ҳис-туйғу, эмоция, хавотирланиш ҳолатлари ҳақида суҳбатлашишга эътибор қаратинг. Фарзандингиз билан яқин ва узоқ келажакни муҳокама қилинг. Фарзандингизни мажбурламаган ҳолда келажак истиқболларини яратишга ҳаракат қилинг. Ўзингиздаги тажриба, фикрларингизни реал ҳаётдаги воқеаларни айтиб бериш, ўзингиз ва дўстларингиз қийин ҳаётий вазиятларини қандай енгиб ўтганликлари билан ўртоқлашинг. Фарзандингиз билан ўтказилган бундай самимий суҳбат уларда ўз кучларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Фарзандингизга ҳозир қанчалик қийин эканлигини тушунишингиз керак (агарда у мактабдаги тўгаракларга бора олмаслигидан хавотирда бўлса). Ота-оналар томонидан фарзандларини доимий равишда қўллаб-қувватлашлари, ҳамдардлик билан муносабат бўлишлари уларда кечадиган стрессларни енгиб ўтишларида асосий омил бўлади.
Фарзандингиздаги ҳис-туйғуларини ижтимоий жиҳатдан мос кўринишда ифодалашга ўргатинг. Кўпинча болалар ўзларидаги хавотирланиш ҳолати ҳақида ота-оналари ва тенгдошларига гапиришлари қийин кечади. Шунинг учун фарзандингизни сизга айтмоқчи бўлган ўзларидаги хавотирларни дафтарга ёзишни таклиф қилинг. Фаррзандингиз ўзидаги салбий ҳис-туйғуларини қоғозга ёзиш орқали ўзидаги салбий фикрлардан халос бўлиб, бирозгина енгиллашади.
Фарзандингизни жисмонан фааол бўлишга унданг. Стресс бу ҳамма вақтда организмнинг жисмоний реакцияси саналади. Шунинг учун фарзандингиздаги стрессли ҳолатларни енгишда ҳар қандай жисмоний куч талаб қиладиган фаолиятлар уйни тозалаш, жисмоний машқлар, қўшиқлар, рақслар ва бошқалар ёрдам беради. Болангизни ўзи ҳохламаган ва қизиқмаган нарсаларга куч сарфлашига мажбурламасликка ҳаракат қилинг. Уни уйда қолиши учун ўзи ҳохлаётган ҳар қандай фаол машғулотни аниқланг ва биргаликда баажаринг.
Болангиздаги ижодий қўл меҳнатинни қўллаб-қувватланг ва рағбатлантиринг. Агар сизга фарзандингиз “катталик давридан болаликка қайтса” яъни, у ҳеч қандай фойдали ишни амалга оширмаса (расм чизиш, қоғозлардан нарсалар ясаш, кийим-кечакларни безатиш, елим моделлар) буларнинг барчаси хоббидир. Фарзандингиз хаёлпарастлиги орқали ўзидаги салбий ҳислар ва кундалик муаммолардан чалғийди ҳамда тинчланишига ёрдам беради.
Болангизни бошқа инсонларга нисбатан ғамхўр бўлишига унданг (катта инсон вакилларига, ўзидан кичик болаларга, уй ҳайвонларига). “Менинг ҳаракаттларим атрофдагиларга боғлиқ”, “улар менсиз бу муаммоларни ҳал қила олмайдилар”, “мен доимо кимгадир керакман” каби ёқимли бурчлар фарзандингиздаги стресс ҳолатини енгиб ўтишдаги қўшимча манбаалар бўлиши мумкин.
Оилавий урф-одатлар ва маросимларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Оилавий анъаналар оиланинг барча вакиллари томонидан фойдали ва қизиқарли бўлганлиги учун мууҳим. Бошқача қилиб айтганда оилавий маросимларда болаларни қатнашиши, уларда қониқиш ҳиссини ҳис қилишлари муқаррар. Шу боис, оилавий тадбирларни зерикарли, фойдасиз, уйин-кулгу сифатида қабул қилмайдилар.
Фарзандингизнинг кун тартибини (ухлаш, овқатланиш) тўғри режалаштиришга ҳаракат қилинг. Фарзандингизга тез-тез қувонч, қониқиш олиш, кундалик завқланиш (мазали таом, ванна қабул қилиш, телефонда дўстлари билан суҳбатлашиш ва ҳоказо) имкониятини беринг.
Шуни унутмангки, фарзандингиздаги ҳар қандай салбий ҳис ва эмоцияларни ўз вақтида олдини олишга ҳаракат қилишингиз лозим. Чунончи, фарзандларимиздаги салбий эмоциялар уларни келажакларига ўз таъсирини кўрсатади. Шу боис, ҳозирги кунда фарзандларимиз тарбиясида юқоридаги қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.
Гулсанам Ибрагимова
Низомий номидаги ТДПУ
Педагогика ва психология факультети декани






