1

"Ўзбекэнерго" АЖ маъмурий биноси савдога қўйилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 28.07.2020, 19:17
"Ўзбекэнерго" АЖ маъмурий биноси савдога қўйилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ «Ўзбекенерго» АЖ маъмурий бино иншоотларини яхлит ҳолда савдога қўяди.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган яхлит бино-иншоотларнинг бошланғич нархи 85 012 644 286,1 сўм.

Объектнинг инвестиция мажбурияти йирик мегаполисларда қўлланиладиган шаҳарсозликнинг илғор намуналари, замонавий қурилиш меъёрлари ва меъморий ечимларини ўзида акс этган, камида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, савдо мажмуаси ҳамда кўнгилочар хизмат кўрсатиш марказини барпо этиш.

Бу ерда мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига белгиланган тартибда янги биноларни қуришга рухсат берилади. Танлов ғолиби – ташқи дизайн ва қурилиш лойиҳасини Қурилиш вазирлиги билан келишиши лозим.

Танловда иштирок этиш учун аризалар “E-ijro auksion” электрон онлайн аукцион савдо майдончаси орқали қабул қилинади. Талабгор «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига объектни сотиб олиш қийматининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида закалат пули киритиши лозим бўлади.

Шунингдек, танловда иштирок этиш учун топшириладиган тегишли ҳужжатлар билан бирга лойиҳани амалга ошириш концепцияси ҳам тақдим этилиши лозим.

Талабгорлардан келиб тушган таклифлар умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритилади. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қарори, танлов савдосида иштирок этиш учун ариза топширишнинг сўнги муддатидан бошлаб бир ой ичида оммавий ахоборот воситаларида эълон қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1