АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди.
Хусусан, коронавирус билан касалланганда бош айланиб ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатиладими, деган саволга аниқлик киритилди.
— Бош айланиб, ҳушдан кетиш ҳолатлари коронавирус касаллигига хос эмас. Лекин коронавирус касаллигининг мавжуд бўлиши мумкин бўлган асоратлари бу ҳолатга сабаб бўлиши мумкин. Бош айланиш ва ҳушдан кетиш асосан қон босими тушиб кетиши, камқонлик ёки юрак ритмининг бузилиши натижасида юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим,
- дея тушунтирди мутахассис.






