АсосийJamiyat

Бугун 672 нафар бемор коронавирусдан соғайди

'Бугун 672 нафар бемор коронавирусдан соғайди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан 672 нафар бемор соғайди.  

Жумладан, 323 нафари Тошкент шаҳридаги 18 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 148 нафари Тошкент вилоятида, 93 нафари Сурхондарёда, 29 нафари Андижонда, яна 29 нафари Сирдарёда, 19 нафари Фарғонада, 17 нафари Наманганда, 14 нафари Қашқадарёда касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 28 июль куни қайд этилган бўлиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 591 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

    Бошқа янгиликлар