АсосийSalomatlik

Шамоллаганлар, албатта, коронавирусга чалинадими?

'Шамоллаганлар, албатта, коронавирусга чалинадими?'ning rasmi

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Республика Махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Ҳар йили ёзда терлаб туриб, яхна ичимлик ичиш шамоллашга олиб келган-ку. Бу йилги оддий шамоллаш ҳам коронавирус ҳисобланадими?

— Албатта, йўқ. Респиратор инфекциялари аҳоли орасида ҳозирги вазиятда ҳам учраши аниқ, лекин кузатувлар бўйича шамоллаш аломатлари пайдо бўлган кўпчилик аҳоли ваҳимага тушиб саломатликларига путур етказмоқдалар. 

Мутахассислар фикрича, стресс организмнинг иммун тизимини сустлаштиради. Бу эса юқумли касалликка чалиниш эҳтимолини оширади.

    Бошқа янгиликлар