ФВВ маълум қилишича, бугун, 31 июль куни соат 15.35 да Самарқанд шаҳри Озод – Шарқ кўчасидаги ариқ устига ўрнатилган темир панжара орасига Самарқанд шаҳри М.Ҳайдарова кўчасида яшовчи 2011 йилда туғилган Ж. Р.нинг оёғи кириб сиқилиб қолган.
ФВВ қутқарув гуруҳи олинган хабар бўйича воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус асбоб-анжомлари ёрдамида темир панжарани кесиб, орасидан қизалоқни чиқариб олишди. Ҳозирда қизча ота-онасига соғ-саломат топширилган.






