1

Антибактериал дезинфекция воситалари саломатлик учун зарарлими?

САЛОМАТЛИК 31.07.2020, 22:15
Антибактериал дезинфекция воситалари саломатлик учун зарарлими?

Дезинфекция воситалари маиший уйлар ва офисларда юзаларни тозалаш ва зарасизлантириш учун мўлжалланган.

Стол ва стуллар, эшик тутқичлари ва дераза ромларини зарасизлантириш учун дезинфекция эритмаларга гипохлорид натрий ва фаол хлор қўшилади.  Кўпчиликда хлор таркибли моддаларга аллергия бор, бундай вазиятларда  тўғридан-тўғри таъсирдан, яъни тери ва шиллиқ пардаларга тегишдан сақланиш керак.Агар ҳимоясиз терига жуда кўп миқдорда бундай антисептик воситалар сепилаверса, албатта, терига шикаст етказиши мумкин.

Буни АОКА ҳузуридаги брифингда "Дезинфекция воситаси инсон саломатлигига қандай хавф туғдиради?" деган саволга жавоб берар экан, Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ҳам тасдиқлади. 

Унинг айтишича дезинфекцияловчи гелларни қўлқопга сепиш керак, тиббиёт муассасаларида эса ҳимояланиш учун қўлқоп, ниқоб ва зарур ҳолатда кўзойнак ҳам тақиш ва уларни тез-тез алмаштириш ва дезинфекциялаш талаб этилади..

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1