1

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди

ДУНЁ 02.08.2020, 10:39
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олжас Абишев ҳибсга олинган, деб хабар беради "Янги Ўзбекистон" Tengrinews.kz мухбирига таяниб.

"Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг молиявий мониторинг қўмитаси, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари О. Абишевнинг иқтисодий тергов хизмати ходимлари томонидан бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинганлиги фактини тасдиқлайди", - дейилади хабарда.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, судгача тергов маълумотлари ошкор қилинмайди.

Олжас Абишев 2018 йилда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлиги масалалари учун масъул эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш хизмати раҳбари Алик Шпекбаев икки вазирликнинг юқори лавозимли амалдорларига қарши жиноий ишлар очилганини айтган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1