АсосийДУНЁ

Рубио истеъфоси ва президентликка номзод бўлиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Рубионинг айтишича, унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги гап-сўзлар қаердан пайдо бўлаётганини тушунмайди.

'Рубио истеъфоси ва президентликка номзод бўлиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди'ning rasmi

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Президент Дональд Трамп маъмуриятини тарк этиши ёки 2028 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриши ҳақидаги хабарларни рад этди. У Трамп билан ишлаш аввалдан режаларида бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда у "The New York Times" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Рубионинг айтишича, унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги гап-сўзлар қаердан пайдо бўлаётганини тушунмайди. У амалдаги фаолиятидан мамнун эканини билдирган.

"Ростини айтсам, бу миш-мишлар қаердан пайдо бўлаётганини билмайман. Мен қилаётган ишимдан мамнунман. Ишдан кетишим ҳақида гапиришганида доим куламан. Мен эса: "Қайси ишдан?" деб сўрайман", — деган АҚШ Давлат котиби.

Шунингдек, журналистлар Рубиодан 2028 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш нияти бор-йўқлигини ҳам сўраган. Бироқ у бу саволга аниқ жавоб беришдан бош тортган.

"Мен 2028 йил ҳақида бошқа гапирмайман. Шунчаки гапирмайман", — деган у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2028 йил 7 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар