1

Анқара россиялик учувчининг ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди

ДУНЁ 04.12.2015, 11:39
Анқара россиялик учувчининг ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Туркия ташқи ишлар вазири  Мавлуд Човушўғли Россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашуви доирасида Су-24 бомбардимончи самолёти учувчининг ҳалок бўлиши муносабати билан таъзия билдирганлигини маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”

Човушўғли шунингдек, унинг Лавров билан учрашуви юзага келган келишмовчиликни ҳал эта олмаганини ҳам таъкидлади.

“Турли қарашларга эга бўлиш табиий ҳол, аммо биз очиқчасига гаплашиб олдик. Россяилик учувчининг ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирдик. Икки томон ҳам зиддиятнинг кучайишини истамайди. Умид қиламанки, тўғри фикр ғалаба қозонади”,— деди вазир.

Човушўғлининг маълум қилишича, Анқара Россияга нисбатан жавоб тариқасида санкциялар эълон қилмоқчи эмас. У яна Москва билан алоқаларни сақлаб қолиш зарурлигини ҳам таъкидлади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1