Соғлиқни сақлаш вазири қандай касаллик билан шифохонага тушиб қолгани очиқланди

ЖАМИЯТ 03.08.2020, 16:22
Соғлиқни сақлаш вазири қандай касаллик билан шифохонага тушиб қолгани очиқланди

Бир неча кун олдин соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига ётқизилгани хабар қилинган эди. 

Вазирлик Матбуот хизмати томонидан тарқатилган маълумотда унинг қайси касалликдан даволанаётганига аниқлиқ киритилмаганлиги сабаб турли гап-сўзлар пайдо бўлган эди.  

“Zamon” информацион дастури бошловчиси вазирни нима сабабдан касалхонага тушганлигига Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Оқиловдан ойдинлик киритишни сўради.

“Кардиология маркази ўз номи билан ҳам кардиология маркази. У ерда COVID-19 ни даволамаймиз. Вазиримиз вақти келгани учун режали даволаш муолажаларини оляпти. Насиб қилса, 3-4 кунларда чиқиб қоладилар”, деган мазмунда жавоб берди Ҳ. Оқилов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1