АсосийЖАМИЯТ

Андижонда Labo Malibu-2 билан тўқнашди

Ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олган. У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига мурожаат қилган.

'Андижонда Labo Malibu-2 билан тўқнашди'ning rasmi

Бугун, 26 октябрь куни Андижон шаҳрида Labo ва Malibu-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 12:40 ларда Бобур шоҳ кўчасида юз берган. 2004 йилда туғилган Я.А. бошқарувидаги Labo иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқишда Malibu-2’га йўл бермаган. Оқибатда икки автомобиль тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олган. У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига мурожаат қилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар