Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар учун асосий тавсияларни эслатиб ўтди:
- Кўп миқдорда суюқлик ичиш;
- Тўғри ва ўз вақтида овқатланиш;
- Қўлларни тез-тез ювиш;
- Кундузи дам олиш ва кечаси 8 соатдан кам ухламаслик;
- Кунига 3 марта бадантарбия қилиш;
- Нафас машқлари бажариш;
- Тана ҳароратини ўлчаш;
- Имкон бўлса, кислород сатурациясини ўлчаш.







