АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги кўчалардан бири 10 кунга ёпилади

Ҳайдовчилардан вақтинчалик чекловларни инобатга олиш, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ҳамда имкони борича муқобил йўллардан фойдаланиш сўралган.

'Тошкентдаги кўчалардан бири 10 кунга ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Комил Яшин кўчасининг бир қисмида автотранспорт ҳаракати 10 кунга чекланади. Бу ҳақда "Veolia Energy" хабар берди.

Қайд этилишича, 2026–2027 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 8 октябрдан бошлаб 10 кун давомида Комил Яшин кўчасининг Шота Руставели ва Боғибўстон кўчалари оралиғидаги қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари доирасида диаметри 400 миллиметр, узунлиги 590 метр бўлган қувурларни алмаштириш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентдаги кўчалардан бири 10 кунга ёпилади - Darakchi.uz