Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди:
Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда поликлиникалар, клиникалар ва СЭС (санитария-эпидемиология хизматлар) телефон рақамлари базаси киритилган zvoni.uz сайти яратилган.
Ушбу сайтда Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭСларнинг ишлаб турган рақамларини топишингиз мумкин.






