АсосийЖАМИЯТ

Ар-Риёд аэропортига ракета зарбаси берилди, икки ўзбекистонлик жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумни қатъий қоралаб, баёнот берган.

'Ар-Риёд аэропортига ракета зарбаси берилди, икки ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

10 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропортнинг 3-терминалига баллистик ракета билан зарба берилиши оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзуллаев маълум қилди.

Маълум қилинишича, 1977 ва 1997 йилларда туғилган фуқароларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг улар Diriyah Hospital шифохонасига олиб борилган. Тиббий кўрик ва зарур муолажалардан кейин ҳар икки фуқаро ҳам шифохонадан жавоб берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган Ўзбекистоннинг яна 20 нафарга яқин фуқароси жабрланмаган.

"Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда вазиятни кузатиб бормоқда, фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ёрдамини кўрсатмоқда", дейилади ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳусийчилар томонидан ракета зарбаси берилгани оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ва 300 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Ҳалок бўлганлар орасида Саудия Арабистонининг тўрт нафар фуқароси, шунингдек, АҚШ, Миср, Иордания, Сурия, Фаластин ва Судан фуқаролари борлиги айтилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумни қатъий қоралаб, баёнот берган.

    Бошқа янгиликлар

    Ар-Риёд аэропортига ракета зарбаси берилди, икки ўзбекистонлик жароҳатланди - Darakchi.uz