Дунёга машҳур блогер MrBeastнинг Бухоро ва Хивага шахсий ташрифи бекор қилинди. Бу ҳақда 11 октябрь куни эълон қилинган хабарда маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Самарқандда блогерни кўриш учун кўплаб мухлислар тўпланган, айримлари хавфсизлик тўсиқларидан ошиб ўтишга уринган. Оқибатда одамлар гавжумлиги юзага келган.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходими Улуғбек Шукуриллаевнинг маълум қилишича, MrBeastнинг ўзи Бухорога бормайди. Унинг тасвирга олиш гуруҳи ва транспорт воситалари эса шаҳарга етиб борган.
Шу тариқа, блогернинг Бухоро ва Хивага шахсан ташрифи амалга ошмайди.






