АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт тумани 6 тумандан ер ажратиш ҳисобига ташкил этилади

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкен...

'Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт тумани 6 тумандан ер ажратиш ҳисобига ташкил этилади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. 

Давлатимиз раҳбари жорий йил 29 май куни Тошкент шаҳрида Янги ҳаёт туманини ташкил этиш масаласига тўхталиб ўтган эди. Шунга мувофиқ, ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманидан 1752 гектар, Бектемирдан 267 гектар, Зангиотадан қарийб 328, Қуйи Чирчиқдан салкам 129, Янгийўлдан 263, Ўрта Чирчиқдан 1346 гектар ажратиб, Янги ҳаёт туманини жами 4085 гектарда ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди.

Янги ҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Тошкент шаҳри туманлари чегарасининг ўзгариши тўғрисида ҳам тақдимот қилинди. Шунингдек, Янги ҳаёт туманида лойиҳалаштирилаётган бунёдкорлик ишлари, туманнинг маъмурий марказини ташкил этишга оид таклифлар кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар