Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Фарғонада ўз хатоси сабаб юк машинаси тагига кириб кетиб, вафот этган фуқаро ҳақида хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 4 август куни соат 18:10лар чамасида Фарғона вилоятининг Фарғона халқаси автомобиль йўлида бир нечта фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Шу пайт ушбу йўлдан "Зил" юк машинаси ўтиб кетаётган бўлади. Жанжаллашаётган фуқаролардан бири юриб кетаётган юк машинасига осилади. Ҳайдовчи буни сезиб, сал юргач тўхтайди ва фуқарога тушиб қолишини айтади. Юк машинаси жойидан қўзғалгач эса фуқаро яна "Зил"нинг орқасига осилади. Натижада фуқаро мувозанатни йўқотиб, юриб кетаётган юк машинасининг тагига кириб кетиб, ўз умрига зомин бўлган.
Катта йўлда содир бўлган мазкур ҳодиса кузатув камераларига тушиб қолган.






