АсосийЖАМИЯТ

Бекмурод Абдуллаев айбсиз деб топилгани айтилди

Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов матбуот анжуманида маълум қилди.

'Бекмурод Абдуллаев айбсиз деб топилгани айтилди'ning rasmi

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва у билан бирга судланган бошқа ходимлар айбсиз деб топилгани маълум қилинди. Бу ҳақда бугун, 9 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан "Қонун устуворлиги ва жамоат хавфсизлиги: Ички ишлар органларининг 9 ойлик фаолият якунлари ва устувор вазифалар" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.

"Ушбу раҳбар ходимимиздан бошқа раҳбар ходимлар ва оддий ходимларнинг ҳам айбсизлик масаласи аниқ белгилаб берилди", — деди Рамазон Ашропов.

Шунингдек, у мазкур масалани ушбу матбуот анжуманида муҳокама қилиш ўринсиз эканини таъкидлади. Унинг айтишича, терговни амалга оширган орган ва ишни кўриб чиқиб, ҳукм чиқарган идора бошқа-бошқа.

"Улар бўйича ҳам анжуман ўтказилади ва ўша тергов қилган ҳамда ҳукм чиқарган идорадан сўрайсиз, саволларингиз бўлса. Бу масалада биз умумий қилиб айтишимиз мумкин: битта Абдуллаев эмас, у ерда бошқа раҳбар ёки ходимларнинг айбсизлик масаласи ҳам тўлиқ кўриб чиқилган", — деди Ички ишлар вазири ўринбосари.

    Бошқа янгиликлар