Тест синовлари стадионларда ўтказилса, шаффофлик қандай таъминланади? Кузатув камералари тайёрми? Имтиҳонлар ўтказиладиган соатлар белгиландими?
АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов журналистлар саволларига жавоб қайтарди:
-Бу масала бўйича АКТ вазирлиги билан ҳамкорликда ишланмоқда.
Соат нечада бўлиши, аниқ вақтини белгилаш устида иш олиб бориляпти. Тез кунларда маълумот берамиз.
Барно Ражабов, Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи:
«Стадионларда кузатув камералари албатта бўлади. Ҳар бир абитуриент ва кузатувчиларнинг ҳар бир ҳатти ҳаракати суратга олинади ва телевидение орқали бериб борилади».
Имтиҳонларни назорат қилиш жараёни қандай ташкил этилиши ҳақидаги саволга: «Ичкаридаги ҳолатга Давлат тест маркази, имтиҳон топшириладиган объект ҳудудига кириш жараёни учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жавоб беради», деб жавоб қайтарилди.