2020 йил 8 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29459 (+234) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.