1

"Бир умрлик ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин" Коронавируснинг энг хавфли асорати маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 08.08.2020, 10:52
"Бир умрлик ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин" Коронавируснинг энг хавфли асорати маълум қилинди

Уҳан шаҳрида коронавирусдан соғайганларнинг 90 фоизида ҳозир ўпка яллиғланиши кузатилмоқда экан. Ўпка яллиғланишини кейинчалик даволаса бўладими? Мазкур саволга  АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов жавоб берди.

Барча ҳолатларда ҳам ўпка яллиғланиши коронавирус туфайли келиб чиқмайди.

Пневмонияни даволашнинг самарали усуллари мавжуд ва бу касалликни даволаса бўлади.

 Коронавируснинг энг катта хавфи — ўпка фибрози, яъни ўпка чандиғига олиб келишидир. Бунда вирус ҳаво етиб бориш клапанларини ёпади. Натижада бемор кейинчалик юрак ва нафас етишмовчилигидан азият чекади.

Ўпка чандиғи узоқ йилларда тикланади. Гоҳида бир умрлик ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин, - дея жавоб берди мутахассис.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1