АсосийЖАМИЯТ

Сергели ҳокими ишдан олинди, яна бир нечта ҳокимларга хайфсан берилди

Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуротов  мансабга совуққонлик билан қарагани, маҳалла...

'Сергели ҳокими ишдан олинди, яна бир нечта ҳокимларга хайфсан берилди'ning rasmi

Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуротов  мансабга совуққонлик билан қарагани, маҳаллалар билан ишламаганлиги ва муҳтожлар рўйхатини шакллантиришда тизимли иш ташкил қилмаганлиги сабабли ишдан бўшатилган.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган Мурод Исабоев Сергели тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Бахтиёр Шомуротов 2019 йил сентябрдан буён Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги айрим туман ҳокимларига пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилаётганлги ҳамда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

    Бошқа янгиликлар