3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–5 октябрь кунлари эса республика ҳудудининг қолган қисмига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
3–4 октябрь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрь кунлари эса республика бўйлаб ёмғир ёғади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Бaland тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кундузи 15–20 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади. Шимолда эса кундузги ҳарорат 12–17 даража, кечаси 2–7 даража илиқни ташкил этади.
3–4 октябрь кунлари республика бўйлаб айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучаяди. Баъзи ҳудудларда шамол чанг-тўзон билан 20–22 метр/секундгача етиши мумкин.
5–6 октябрь кунлари республика ҳудудининг айрим жойларига туман тушиши кутилмоқда.






