У устозларнинг болаларни фикрлашга, ўзига ишонишга, бошқаларни ҳурмат қилишга ва Ватанни севишга ўргатаётганини таъкидлади.
“Ўзбекистонда устозларга доимо алоҳида эҳтиром кўрсатилган. Ушбу қадриятни асраб-авайлашимиз ва кейинги авлодларга ҳам сингдиришимизни жуда хоҳлайман”, — деди Саида Мирзиёева.
У педагогларга мурожаатида шундай тилак билдирди:
“Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар. Шогирдларингизга нимаики яхшилик қилган ва қилаётган бўлсангиз, ўзингизга юз баробар қайтсин”.






