Шахси маълум қилинмаслигини илтимос қилган саховатпеша бир инсон турмуш шароити оғир ва эҳтиёжманд 100 та оиланинг ҳар бирига 2,5 кг дан гўшт ҳамда 1 млн. сўм нақд пул тарқатди.
Жамоатчилик асосида маҳаллаларни ободонлаштиришга ҳисса қўшаётган ишчи-ходимларга ҳам худди шундай тарзда гўшт ва пул улашилди.
Саховатпеша инсонга ҳамроҳлик қилган шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари эҳтиёжманд оила вакиллари билан яқиндан суҳбатда бўлиб, эҳсонликларни ҳақиқий ночорларга берилиши таъминланди.






