АсосийJamiyat

180 кунда Самарқандга 2 минг 200 киши кўчиб келди

'180 кунда Самарқандга 2 минг 200 киши кўчиб келди'ning rasmi

Самарқанд вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, вилоят аҳолиси йил бошидан буён 33,5 минг кишига ёки 0,9 фоизга ошиб, вилоятнинг доимий аҳолиси (1 июль ҳолатига) 3 миллион 910,8 минг кишига етган.
Январь-июнь ойларида 44 минг 444 та туғилиш ва 7 минг 740 та ўлим ҳолати қайд этилган. Вилоятда аҳолининг табиий ўсиш кўрсаткичи 36 минг 704 нафарни ташкил этган.
2020 йил январь-июнь ойларида вилоятга 2,2 минг киши кўчиб келган бўлса, кўчиб кетганлар сони 5,4 минг кишини ташкил қилган.

    Бошқа янгиликлар