1

Хитойда кўприк қурилаётган ҳудудда яшовчи фуқаро уйини бузишга рози бўлмади, натижада... (фото, видео)

ДУНЁ 09.08.2020, 20:03
Хитойда кўприк қурилаётган ҳудудда яшовчи фуқаро уйини бузишга рози бўлмади, натижада... (фото, видео)

Хитойда хусусий мулк дахлсизлиги ва бу борада фуқароларнинг ҳуқуқлари жиддий ҳимоя қилинади. 

Хитойдаги провинциялардан бирида аҳоли яшаш жойидан йирик иншоот – кўприк қурилиши белгиланди. Айнан ҳукумат томонидан кўприк қурилиши керак бўлган ҳудудда яшовчи уй эгасига 2 та яхши жойда квартира ва 186.500 АҚШ доллари таклиф қилишган. Аммо у 4 та квартира ва 282.000 АҚШ доллари талаб қилган. Тўғрида, мулк ўзиники, ўзи хоҳлаганини олмагунча, улар хоҳлаган нарсани бермаслиги нормал ҳолат. Кейин маҳаллий вакиллар кўприкнинг дизайнини ўзгартиришга мажбур бўлишган. 

Видео:

Айни ҳолат бизда бўлганда борми? Айрим амалдорлар тезроқ лойиҳаларни якунлаб, катталардан мақтов эшитиш илинжида бундай ҳолатларда "бузвор уйини, пулини кейин суд тартибида оволади" ёки ИИБ ходимларига уй эгаларини ташқарига мажбурий чиқартириб, "бульдозерни ҳайда" дейди. Сал виждони бўлса, битта квартира билан кифояланади. Хуллас "байрамгача тезроқ битириш керак" тарзида иш кўрилади. Уй эгасига жонажон уйи қанчалик қадрли эканини масъуллар кўп ҳолларда ҳисобга олишмайди...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1