АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

Буданов рус тилида гапиргани учун жаримага тортилади

Хабарда айтилишича, Украинада рус тилидан фойдаланишни тартибга солувчи қонунлар мавжуд. Уларнинг амал қилиши мактаблар, оммавий ахборот воситалари, дўконлар ва бошқа жамоат жойларини ҳам қамраб олади.

'Буданов рус тилида гапиргани учун жаримага тортилади'ning rasmi

Украина Президенти девони раҳбари Кирилл Буданов мамлакат ҳудудида рус тилида гапиргани учун 3 400 гривна жаримага тортилади. Украина тил бўйича омбудсмани Елена Ивановская унга нисбатан энг юқори жазо қўлланишини маълум қилди. Бу ҳақда “Апостроф” нашри хабар берди.

Ивановскаянинг айтишича, Будановга нисбатан фақат огоҳлантириш билан чекланилмайди. Жарима тўлаш ҳақидаги қарор 25 ноябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда. Жарима миқдори 3 400 гривна — тахминан 6 100 рублни ташкил этади.

Журналист жарима миқдори жамоатчилик орасида норозилик келтириб чиқарганини таъкидлаган. Бунга жавобан омбудсман бу шунчаки расмий огоҳлантириш эмас, балки ҳақиқий жарима эканини билдирган.

Қайд этилишича, Буданов Киев яқинидаги яширин қамоқхона топилиши билан боғлиқ тўқнашувлар содир бўлган ҳудудга борганида рус тилида гапирган. Интернетда унинг ўсмир билан рус тилида мулоқот қилаётгани акс этган видео тарқалган. Ўсмир эса унга украин тилида жавоб берган.

Буданов рус тилида гапиргани учун илк бор эътиборга тушмаяпти. У 11 ноябрь куни Абу-Дабида Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ҳам рус тилида сўзлаган. Бироқ бу ҳолат учун унга жарима қўлланмайди. Ивановскаянинг тушунтиришича, тил қонунлари мамлакат ҳудудида амал қилади, элчихоналар жойлашган ҳудудлар бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар