2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлди. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) ҳисоботига таяниб, Zamon.uz хабар берди.
Ҳисоботга кўра, ўтган ёзда Англияда иссиқлик тўлқинлари билан боғлиқ асоратлар оқибатида 5 258 киши вафот этган. Май ойи охиридан август ойи ўрталаригача мамлакатда еттита алоҳида иссиқлик тўлқини кузатилган. Бу 2016 йилдан бери бундай ҳодисалар билан боғлиқ энг юқори ўлим кўрсаткичи ҳисобланади.
Метеорология идорасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йил ёзи 1884 йилда мунтазам кузатувлар бошланганидан бери минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган. Август ойи ўрталарida Англиянинг Глостершир графлигида ҳаво ҳарорати 38,2 даражагача кўтарилган. Бу мамлакатда қайд этилган энг юқори ҳарорат бўлган.
Шунингдек, июль Англия тарихидаги энг қурғоқчил ой сифатида қайд этилган. Бу даврда атиги 7 миллиметр ёғингарчилик кузатилган — узоқ муддатли ўртача кўрсаткичнинг 10 фоизи.






