1

Афғонистонда 400 нафар Толибон маҳбуслари қамоқдан озод қилинади

ДУНЁ 09.08.2020, 21:06
Афғонистонда 400 нафар Толибон маҳбуслари қамоқдан озод қилинади

Бугун Кобулда Афғонистон халқ вакиллари миллий мажлиси (Лойи Жирға) 400 нафар маҳбус — Толибон аъзоларини озод қилишга қарор қилди, деб хабар бермоқда манбалар асосида dv.com.

«Жирға тинчлик музокаралари бошланиши йўлидаги тўсиқликларни бартараф этиш, қон тўкилишини тўхтатиш ва мақсадга мувофиқликни таъминлаш учун Толибоннинг 400 нафар маҳбус аъзосининг озод қилинишини маъқуллайди», дея қарор матнидан иқтибос келтирган “Tolo News” телеканали.

“Tolo News” манбаларининг таъкидлашича, ҳужжатнинг якуний матни бироз тузатишлар билан яқин орада эълон қилинади.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабар беришича, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Лойи Жирға қатнашчиларига якшанба куни якунига қадар қамоқда сақланаётган 400 нафар маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1