1

"Вазият жиддий!" Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилмоқда

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 15:22
"Вазият жиддий!" Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилмоқда

Август ойининг бошидан бери Корея Республикасининг қатор ҳудудларида кучли ёмғир ва кўчкилар кузатилмоқда ва бунинг оқибатида 38 кишининг ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда, дея маълум қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 

Шунингдек, шу пайтгача 4 мингга яқин аҳоли ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, 9,300 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган. Мамлакат метеорология хизмати Чолланамдо вилояти ва Катта Квангжу шаҳрида ёғингарчилик янада кўпайишини тахмин қилмоқда. Тўфоннинг ярим оролга қараб ҳаракатланиши эҳтимоли сабабли марказий Чунчхон ва шарқий Гангвондо аҳолиси яна кучли ёмғирга тайёрланмоқда.

Ҳозирда Жанубий Корея тўфон таъсирида бўлиб, жуда кучли ёмғир ва шамол кутилмоқда. Асосий зарба Корея ярим оролининг жанубий ва шарқий ҳудудларида содир бўлиши мумкин.

Корея Республикаси Ўрмон хизмати мамлакатнинг 16 та ҳудудидаги кўчки хавфининг «жиддий» даражага кўтарилгани ҳақида огоҳлантирган. Айни пайтда ёмғир ёғишда давом этиб, мамлакат жанубини сув босмоқда. Об-ҳаво маълумотига кўра, бу ҳолат марказий ва шимолий ҳудудлар, шу жумладан пойтахтда ҳам юз беради.

Бугунги кунда Корея Республикасида кўплаб ўзбекистонликларнинг вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганини инобатга олиб, улардан эҳтиёткорликни оширишларини, табиий офатларда мамлакатда белгиланган кўрсатмаларга риоя қилишларини сўраймиз, дейилади Анентлик хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1