АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев Иордания қироли билан учрашди

Учрашув якунида томонлар бўлажак олий даражадаги икки томонлама тадбирлар режаси ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

'Мирзиёев Иордания қироли билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Ақаба жараёни учрашуви доирасида Иордания қироли Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан музокара ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Давлат раҳбари бугунги кунда дунёда янги таҳдидлар кучайиб бораётган бир шароитда Иордания қироли ташаббуси билан йўлга қўйилган Ақаба жараёни платформаси тобора муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаган.

Мулоқот давомида сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий алоқалар фаоллашгани, ўзаро ташрифлар ва мулоқотлар жадаллашгани қайд этилган. Хусусан, мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилган, Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ўтказилган ҳамда Ишбилармонлар кенгаши таъсис этилган.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилган.

    Бошқа янгиликлар